Тўрткўлда меҳнат ярмаркаси ўтказилди: 79 нафар ёш ишга жойлаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги  ПФ-5466-сонли Фармонига асосан “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури асосида, ёш тадбиркорлар, хунармандлар ва фермерлар томонидан ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотлар кўргазмаси ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Тўрткўл туманида мавжуд 4та сектор худудида махсуслаштирилган бўш иш ўринлари мехнат ярмаркалари ўтказилиши режалаштирилган. Бу борада даслабки мехнат ярмаркаси  2018-йил 26-июль куни  Тўрткўл Банк коллежи биносида ташкил этилди, дея хабар берди туман ҳокимлиги.

Унда 105 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 580 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Ярмаркада Қоракалпоғистон Республикаси Прокуратураси ва Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги вакиллари ҳамда туман ҳокими Н.Худайбергенов ва туман Прокурори О.Худайбергеновлар иштирок этди. Ярмаркада тижорат банкларидан кредит олиб ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаган 7 нафар ёшларга сертификатлар топширилди.          

Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 130 нафар ишсизлар иштирок этиб, бевосита ярмарка вақтида жами 79 нафар ёшларга ишга кириш учун йўлланма берилди ва ишга жойлаштирилди. Жумладан уларнинг 46 нафари хотин-қизлар, 71 нафари ёшлар ва 62 нафари коллеж битирувчилари ҳисобланади. Шунингдек ярмарка давомида 51 нафардан ортик ишсиз фукароларга ишга жойлашиш борасида тегишли маслаҳатлар берилди.

 

Бўлимлар