Нима учун Қорақалпоғистонда тест синовлари 15 августдан олдин якунланиши мумкин?

Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вакили Музаффар Абдуллаевнинг «Қорақалпоғистон» телеканалининг «Ҳафталик» ахборот дастурига берган интервьюсида бу йил Қорақалпоғистон Республикасидаги 6 олий таълим муассасасига 39 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширгани маълум қилинди, дея ёзмоқда "Karinform.uz" нашри.
Бу йил Қорақалпоғистондаги тест синовлари икки ўринда:
1. Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорат мактаби (4 бино, 28 гуруҳ, 840 ўрин);
2. Нукус олимпия заҳиралари коллежи (2 бино, 28 гуруҳ, 840 ўрин) да бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилган эдик.
Агар бир сменада шу икки ўринда 1680 абитуриент тест синовларида иштирок этса, бу икки сменада 3360 ни ташкил этади. Бу эса тест жараёнини 1-12-август кунлари оралиғида якунлаш имкониятини беради.

Бўлимлар