Элликқалъада олти бош қорамолни ўғирлаган шахс ушланди

23 июль куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида  “Қизилқум” МФЙ ҳудудида жойлашган яйловда қаровсиз қолдирилган А.У.га тегишли 6 бош қорамолларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда ИИВнинг расмий сайти хабар қилмоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Қириққиз” ОФЙда яшовчи К.Я. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Бўлимлар