Элликқалъадаги қурилиш ишлари ҳақида

Айтиш керакки, давлат аҳамиятидаги учта автомобил йўли шаҳарнинг янада ривожланиб, гўзал гўшалардан бирига айланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шаҳардаги йирик саноат корхоналари, учта қўшма қурилиш ташкилотлари, кўплаб касб-ҳунар коллежлари, академик лицей, мактаб-боғчалар, туман марказий касалхонаси бинолари, Амир Темур номидаги ботаника, Ж.Мангуберди номидаги аҳоли дам олишига мўлжалланган истироҳат боғлари киши ҳавасини келтиради. Бир сўз билан айтганда, минглаб аҳоли истиқомат қилаётган Бўстон шаҳри юртимизнинг энг сўлим шаҳарларидан биридир.
Албатта бундай муваффақиятларга эришишда шаҳардаги қурилиш ташкилотларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Ана шулардан бири-“Аёзқалъа махсус қурилиш” ташкилоти масъулияти чекланган жамиятидир. Мазкур жамоанинг Бўстон шаҳрида қад ростлаган деярлик барча замонавий биноларда қўшган ҳиссаси беқиёс.
Юзлаб бунёдкорлар меҳнат қилаётган қурилиш ташкилотида шу кунгача 3 миллиард сўмдан кўпроқ қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб, бу борадаги тўққиз ойлик режа 100,9 фоиздан ортиқ бажарилди. Тумандаги асаб касалликлари диспансери, “Тозабоғ-ёп” овулидаги қишлоқ врачлик пункти, туман ҳокимлиги мажлислар зали, туман тиббиёт бирлашмасидаги махсус бинолар “Аёзқалъа махсус қурилиш” МЧЖ қурувчилари томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилди, айримлари эса қисқа муддатда тўла таъмирланди.
Жамиятда ўз ишининг кўзини биладиган бунёдкорлар талайгина. Ана шулардан иш юритувчи Сарсен Абилов, дурадгор Жумамурод Эшимов, ғишт терувчи Турғун Рахматуллаевларни фахр билан тилса олсак арзийди. Уларнинг меҳнатлари боис қурилиш ишлари самарадорлиги кундан-кунга ортиб, иншоотлар ўз вақтида фойдаланишга топширилмоқда. Албатта бунёдкорлик ишларида мазкур жамият раҳбари тажрибали қурувчи Мақсад Сапарбаевнинг муносиб ҳиссаси бор. Бугун жамият аъзолари ягона мақсад атрофида бирлашиб, қурилиш ишларида фаол қатнашмоқда.
Ватанимиз Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Мақсад Сапарбаевга “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи” унвони берилди.

Бўлимлар