Савицкий музейидаги қора уй (ўтов)да "Битта савол бор" кўрсатуви суратга олинди. Дастур меҳмони ким бўлди?

ZO'R TVнинг Қорақалпоғистонга сафари давом этмоқда. Биз олдин "Меҳр кўзда", "Дугонлар" ва "Хафа бўлиш йўқ" кўрсатувлари Нукусда суратга олингани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. 

Бугун, 1 август куни эса ZO'R TV нинг навбатдаги кўрсатуви суратга олинди. "Битта савол бор" кўрсатуви И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейидаги қора уй(ўтов)да суратга олинди. Ушбу дастур меҳмони Арепбай Алланиязов бўлди.

Қуйида кўрсатувни суратга олиш жараёнидан олинган фотолавҳани кўришингиз мумкин:

 

Кўрсатувларни суратга тушириш мобайнида шунинг гувоҳи бўляпмизки, ZO'R TV нинг ҳақиқий кучи шу камералар ва уларнинг бошқаратойган бутун жамоада экан. 

Матн: Шуҳрат Саидаҳмадов

Фото: Манзура Тўрабекова

 

Бўлимлар