Бош биноси 7 қават бўлиши кутилаётган НДПИнинг янги биноси қандай кўринишда бўлади? (+фото)

Маълумотларга кўра, институт бош биноси 7 қаватдан иборат бўлиб, 1-4 қаватлари ўқув биноси ва 5-7 қаватлари ректорат ва ахборот-ресурс маркази бўлиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Нукус давлат педагогика институтининг янги биноси қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрельдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида давлат дастурига киритилган эди. Бу ҳақда Нукус давлат педагогика институти матбуот котиби Ислам Матеков хабар бермоқда.

Нукус давлат педагогика институтининг янги биноси қандай кўринишга эга бўлади? (+фото)

Эслатиб ўтамиз, институт ўқув биноларининг аввал Нукус шаҳрининг тўрт томонида, бир-биридан 7-10 км масофада жойлашганлиги туфайли, уларни бир жойга тўплаш мақсадида 2017 йил 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1250-ф-сонли фармони асосида Нукус шаҳри Билимлар (собиқ П.Сейтов) кўчасида жойлашган Нукус агроиқтисодиёт коллежи, Нукус мелиорация ва сув хўжалиги коллежи ва Нукус педагогика коллежи ўқувчилар турар жойи тегишли ҳудудлари билан институт балансига бепул ўтказиб берилган эди. 
Институтнинг янги биноси шу ҳудудда бунёд этилмоқда. Қурилиш ишлари 2019 йилнинг охирида якунланиши режалаштирилган.

 

 

Бўлимлар