Қонликўлда "Қонликўлли Тазагул" хусусий корхонаси ёнида цех ишга туширилди

Қонликўл тумани «Қўсжап» овул фуқаролар йиғини худудидаги «Қонликўлли Тазагул» хусусий корхонаси қошида нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда тикиш цеҳи ўз ишини бошлади, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги.

«Қонликўлли Тазагул» хусусий корхонаси 2015 йили ўз фаолиятини савдо соҳасида бошлаб, 2018 йилнинг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурига «Нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш» лойиҳаси билан киритилиб, тижорат банкларининг туман бўлимларидан жами 250 млн кредити ҳисобидан нон ишлаб чиқариш цехи билан бирга тикиш цехини вақтидан аввал ишга туширишга эришган.

Корхонада барча қўлай шароитлар яратилиб, худуддаги ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тикиш цехига 7 та замонавий тикиш машинаси олиб келинган.

Ҳозирги кунда, корхона раҳбари Туремуратова Тазагул худуддаги бўш ўтирган хотин-қизлардан жами 9 нафар хотин-қизни доимий иш билан таъминлаган.

Бўлимлар