Қорақалпоғистонда иккита янги ҳужжатли фильмни тасвирга олиш ишлари бошланди

“Қорақалпоқфильм” киностудияси ташаббуси билан иккита янги ҳужжатли фильмни тасвирга олиш ишлари бошланди.

“Оқсоқол” номли ҳужжатли фильм қорақалпоқнинг сиёсий арбоби, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Қаллибек Камалов ҳақида ҳикоя қилинади. Сценарий муаллифи Муратбай Низанов, режиссиёр қозоғистонлик Сергей Азимов.

“Мозий кўзгуси” деб номланган иккинчи кинокартина қорақалпоқ туризмнинг бугунги кўринишини очиб беради. Фильм Қорақалпоғистонга келган чет эллик сайёҳлар қўпроқ қандай жойларга бориши, туристлар учун яратилган қулайликларни ўзида номойон этади. Шунингдек, қорақалпоқда туризмни янада ривожлантириш учун нималарга эътибор бериш керак деган саволга жавоб топишга урунади. “Фильмнинг “Мозий кўзгуси” деб аталишимиздан мақсад тарихий меросларимиз орқали ўтмишимизни англаш. Мозий кўзгуси эса фақат ҳақиқатни кўрсатади. Халқимизнинг ўтмиш кўзгусига чет элликлар ҳам ҳавас қилишини кўрсатиб беришга ҳаракат қиламиз”, дейди фильм режиссиёри Б.Низаматдинов.

Д.Айтбаева

Бўлимлар