Қорақалпоғистонда янги “Пушаймон” номли фильм суратга олинди

 

Қорақалпоғистон теледариокомпанияси “Star Media” хусусий студияси билан биргаликда “Пушаймон” номли бадиий фильм суратга олинди. Режиссиёр Айбек Тореев бошчилигида тасвирга олинган мазкур фильмда Кўпжурсин Алланазаров, Бахтияр Жуматаев, Гўзал Далиева, Арман Бахаров сингари қорақалпоқ актёр-актрисалар роль ижро этишган. Фильм оператори Нурлибек Жалғасбаев, мотаж устаси Сулайман Кошербаев, копозитор Қуат Аметов.

Фильмда Азамат ва Ботир исмли икки дўст ўртасидаги муносабатларнинг мураккаб кўринишлари халқона тасвирланади.

Маълумот ўрнида, А.Тореев “Тикансиз типратиканлар” номли бадиий, “Сеҳрли биллиярд” номли фантастик жанрдаги фильмларни ишлаган. Шунингдек, ёш  режиссёр шу ойнинг иккинчи ярмида “Сейф” номли дитектив фильмни суратга олишни режалаштирган.

Д.Айтбаева

Бўлимлар