Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлар қандай жавобгарликка тортилади?

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликка кенг йўл очиш, тадбиркорликни ривожлантириш, уларни жадал ривожлантиришда учраётган тўсиқларни бартараф қилиш, уларга имконият яратиш ва давлат томонидан уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мамлакатимизда кенг кўлламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2016 йил 05 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлома ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси»ги №4848-сонли фармони қабул қилинди.

Мазкур фармон билан ноқонуний текширишларни ташкил этишга ва уларни ўтказишга, айниқса, давлат органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида тадбиркорлик субъектларининг фаолияти асоссиз тўхтатилишига ва зарар етказилишига йўл қўймасликка йўналтирилган.

Фармонга мувофиқ жиноят ишлари бўйича текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартибининг аниқ ҳуқуқий тартиботини белгилаш учун «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунга, Жиноят-процессуал кодексига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу фармоннинг амалга оширилиши тадбиркорлик субъектлари фаолиятига, шу жумладан, жиноят ишлари доирасида тергов қилишни амалга оширишда ноқонуний аралашиш имконини берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга кўмаклашади.

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўллаш тақиқланган.

Тадбиркорлик субъектларини икки марта жазолашни истисно этибгина қолмай, балки биринчи марта ҳуқуқбузарликни содир этган ва ўз айбини ювган фуқароларга ўзининг тадбиркорлик фаолиятини салбий оқибатларсиз давом эттириш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, яъни Жиноят кодекси Табиркорлик фаолиятига тўсқинлиқ қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи суъбектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар кўрсатилган ХIII-боб билан билан тўлдирилди, ушбу бобга 1921-дан 192-11 гача янги моддалари киритилди.

Бу моддаларда хусусан, 1921-модда хусусий мулк ҳуқуқини бузиш,
1922-модда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш, 1923-модда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, 1924-модда тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, 1925-модда лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, 1926-модда имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш, 1927-модда хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктириш, 1928-модда тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш, 1929-модда тижоратда пора эвазига оғдириб олиш, 19210-модда нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, 19211-модда нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш учун жиноий жавобгарлик назар тутилган.

Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлар тадбиркорларнинг иш фаолиятида учраганда, уларнинг ишларига сиртдан аралашув ҳолатлари, тўсқинлиқ қилиш, молия-хўжалик фаолиятини ноқонуний текшираётган ва бошқа ҳолатлар аниқланган вақтда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиши ва ишонч телефонлари орқали кўнғирок қилиб хабар бериши мумкин, бундай ҳолатлар ўз исботини топган тақдирда айбдор деб топилган мансабдор шахслар тегишли тартибда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши қонун билан мустаҳкамланган.

Бўлимлар