"ZO'R TV"даги "Дугонлар" шоу-дастурида яна бир қорақалпоғистонлик қиз пайдо бўлди

Олдин сайтимиз орқали асли қорақалпоғистонлик, ZO'R TV каналидаги "Дугонлар" шоу-дастури аъзоси Анжелла Эсимбетова билан эксклюзив интервюни эътиборингизга ҳавола қилган эдик


 Энди "Дугонлар"га яна бир қорақалпоғистонлик қиз қўшилди.  У нукуслик ёш хонанда  Азиза Низомовадир.  Азизани кўпчилик Қозоғистонда ўтказилган "I'm a singer Kazakhstan" шоу-дарстури орқали танишади. 

"Дугонлар" дастури ташкилотчиларининг KRuz.uz га маълумот беришича , Азиза Низамова бундан кейин  "Дугонлар" дастурида мунтазам чиқиши кутилмоқда.

Анжелла билан телефон орқали боғланганимизда, "Дугонлар" яна Нукусга келиши мумкинлигини айтиб ўтди. Гап шундаки, 15 август куни "Турон" марказий ўйингоҳида ўтказилиши кутилаётган галла консертга  ZO'R TV ижодкорлари келиши кутилмоқда.

 

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

 

Бўлимлар