Адлия вазирлиги Берунийдаги «самосуд» ҳодисасини назоратга олди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманидаги «самосуд» ҳодисаси Адлия вазирлиги томонидан назоратга олинган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди, дея ёзмоқда "Daryo.uz"

Бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги мақсадида Беруний туман адлия бўлими томонидан жорий йил 4 август куни туман ички ишлар бўлими масъул ходимлари билан ҳамкорликда Шаббоз бозорида профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбирда бозорда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлар ва харидорларга бу каби ҳатти-ҳаракатлар қонунга хилоф эканлиги ва жавобгарликка олиб келиши мумкинлиги, содир этилган жиноятлар ҳақида зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга хабар бериш лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шаббоз бозорида ўғриликда гумонланган шахсни қўлидан осиб қўйган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилгани билдирилганди.

Бўлимлар