Элликқалъада "Yoshlar - kelajagimiz" давлат дастури ижроси қандай олиб борилмоқда? Ҳоким ўринбосари жавоб берди

"Yoshlar - kelajagimiz" давлат дастури доирасида Элликқалъа туманида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. 
Жумладан, "Ёшлар меҳнат гузари" тумандаги  0.44 гектар ерга қурилиши белгиланган бўлиб, лойиҳанинг биринчи босқичида тумандаги 22 та ёшга меҳнат гузаридан бино ажратилиши кўзда тутилган. Бу ҳақида Элликқалъа тумани ҳоким ўринбосари Бегзод Алимов"O'zbekiston 24" каналига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Бундан  ташқари, Элликқалъа туманида  "Ёшлар - келажагимиз" давлат дастуридан фойдаланиб "0" қийматида бино олиб, фаолиятини бошлаб юборган, ёш тадбиркор Шаҳодат Мамумтова  ва қандолатчилик цехини очган Асадбек Арапов ҳам бор. 

Уларнинг фаолиятини қуйидаги видео лавҳа орқали билиб олишингиз мумкин:

«ЁШЛАР - КЕЛАЖАГИМИЗ» ДАСТУРИ ИЖРОСИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиби

Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар