Қонликўл: Қорамолларда учраётган касалликларга қарши қандай курашиш мумкин?

Қонликўл тумани ветеринария бўлими томонидан туман худудларидаги хонодонларда ҳамда фермер хўжаликлардаги йирик шоҳли қорамолларда ҳозирги кундаги учраётган касаллик бўйича барча фуқаролар йиғинларида худуд аҳли ўртасида учрашувлар ўтказилмоқда.

Учрашувларнинг мақсади, республикамизга чанг бўронлари орқали кириб келган касалликнинг йирик шоҳли қорамоллардаги клиник белгилари билан ўни даволаш ҳамда касалликнинг олдини олишдан иборат.

Касалликнинг клиник белгилари: қорамолнинг териси остида аниқ чегераланган бўртмаларининг фойда бўлиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, бўртмаларнинг кўпайиши ҳамда сутли молларда сутининг камайиши кузатилади.

Шунинг билан бирга, учрашувлар доирасида, худудларда амалий тушунтиришлар ташкил қилиниб, ветеринария бўлими ходимлари томонидан касалликни симптоматик даволаш, касал ҳайвонни озиқлантириш, ўнга қўлай шароит яратиш, қорамол терисига дезинфекцион дорилар билан тозалаш ҳамда касалликнинг олдини олиш бўйича антибиотиклар, сульфаниламид препаратларини қўллаш усуллари амалда кўрсатилди, шунингдек, касалликнинг қорамолларда 4 ҳафтага давом этиши, бўртмаларнинг қорайиб қора қўтирга айланиб йўқолиши билан соғломлашиши ҳақида маълумотлар берилди.

Бўлимлар