Қорақалпоқ давлат университетига янги проректор тайинланди

Бугун, 7 август куни Қорақалпоқ давлат университетида мажлис бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибида университетнинг илмий ишлар ва инновация бўйича проректорлигига тайинлаш масаласи кўтарилди.

Мажлис давомида университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори этиб, Турдимамбетов Изимбет Рахметович тайинланди. Бу ҳақида университет матбуот хизмати хабар бермоқда.

Турдимамбетов Изимбет Рахметович шу кунга  қадар университетнинг “География” кафедраси доценти лавозимида ишлаб келаётган эди. География фанлари докдори, доцент.

Маълумот учун, Олий таълим муассасаларида илмий ишлар бўйича проректор лавозими ўрнига илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозими киритилган эди.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майда “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Бўлимлар