Амударёлик нафақадаги 68 ёшли отахон қидирилмоқда!

Амударё тумани, Назархон ОФЙ, Кўк-дарё аҳоли пункти, 16-ўйда яшовчи, 1950 йилда туғилган Ўринбай Ургенишбаев ўз ўйидан нафақа пулини олиш мақсадида чиқиб, Нукус шаҳрига кетиб, шу кунга қадар қайтиб келмаган. Bu haqida Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани прокуратурасига асосланиб Karinform.uz хабар бермоқда.


Бедарак йўқолган: 1950 йилда Амударё туманида туғилган, миллати қорақалпоқ, оилали, 2 нафар фарзанди бор, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, нафақада.
Белгилари: бўйи тахминан 165-170 см атрофида, юзи юмалоқ, буғдой рангли, кўзи жигарранг, сочи калта узунликда оқ рангда, бурни ва қулоқлари ўртача катталикда, алоҳида белгиси – оқ мўйловли.
Эгнидаги кийимлари: Уйидан чиқиб кетган вақтида бошида қора рангли бош кийим, эгнида оқ рангли (йўл-йўл) кўйлак, қора рангли шим ва оёғида қора рангли туфли бўлган.

Бедарак йўқолган Ў.Ургенишбаевни кўрган-билганлар бўлса ички ишлар органларининг 102 рақамига хабар беришингизни сўраймиз.

 

Бўлимлар