"Орол" сафарда ютқазди, Наврўз Хаиповдан "хет-трик"

Биринчи лиганинг 28-турида Нукуснинг "Орол" жамоаси меҳмонда Тошкентнинг "Локомотив-БФК" клуби билан куч синашди.

Биринчи таймда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда эса стадионга ташриф буюрган 31 та мухлис 8 та голга гувоҳ бўлди.

Мезбонлар таркибида 5 нафар футболчи гол урган бўлса, Нукусликлар сафида Наврўзбек Хаиповнинг битта ўзи 3 та голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "Локомотив-БФК" 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

28-тур. 26 сентябр (душанба)
«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Орол» (Нукус) – 5:3. 31 томошабин.
Ҳакамлар:
К. Расулов (Қарши) – 8,3, И. Носиров (Наманган) – 8,5, Э. Турсунов (Наманган) – 8,3, Д. Акмалов - 9
Инспектор: Ф. Хасанов (Наманган).
Голлар: Ш. Умиров (52), Н. Ефременко (58), Д. Бахромов (71, пенальти), Д. Кодыров (79), Р. Тухтаназаров (86) – Н. Хаипов (59, 69, с пенальти, 85).
Огоҳлантиришлар: Ш. Раимкулов (48), Д. Кодыров (82) – А. Ажмамбетов (41).

Манба: KRuz.uz

Бўлимлар