Элликқалъада Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари сайёр қабул ўтказди

Жорий йилнинг 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Деҳқонов Баҳодир Акбаралиевич Элликқалъа туманида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди. Ушбу учрашувни туман ҳокими С.Авезов очиб берди ва олиб борди.

Элликқалъада Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари сайёр қабул ўтказди

Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда қатор корхона-ташкилот муассаса раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда  Президентимиз раислигида 2017 йил 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, шунингдек, ёшларга суд томонидан жазо тайинлашда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг кафолат хатига асосан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турини тайинлаш механизмини жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш юзасидан топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳақида тушунчалар берилди.

Элликқалъада Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари сайёр қабул ўтказди

Меморандумда ёшлар билан уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида судлар билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, ёшлар тарбияси билан боғлиқ ижтимоий аҳамияти муҳим бўлган суд ишлари бўйича суд биноларида ўтказиладиган очиқ суд мажлислари жараёнларида, шунингдек, сайёр суд мажлисларида уларнинг иштирокини таъминлашга ҳамда бошқа жуда кўплаган масалаларга эътибор қаратилганлиги таъкидланди.

Учрашувдан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Б.Деҳқонов фуқароларни қабул қилиб, қийнаётган муаммоларини жойида ижобий ҳал қилиб берди.

Бўлимлар