Нукус шаҳри прокуратураси томонидан жазодан озод қилинганлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди

Жорий йилнинг 8 август куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик театр олдида Нукус шаҳри прокуратураси ва бир неча ҳамкор ташкилотлар ташаббуси  билан жазодан озод қилинган, муқаддам судланган, маъмурий назоратдаги ва профилактик ҳисобда турувчи шахлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.
Меҳнат ярмаркасида  30 дан зиёд корхона ва ташкилот ўзларининг 200 га  яқин бўш иш ўринлари билан қатнашди.
 Ярмарка якунида 30 нафарга яқин жазодан озод қилинган шахслар иш билан таъминланди.

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

Бўлимлар