Қорақалпоғистон фермерлари тренингга таклиф этилади

Қорақалпоғистон фермерлари тренингга таклиф этилади

“Инсон хавфсизлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш”  – 2018 йил 13 августидан 23 августига қадар Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний, Элликқалъа, Амударё ва Шуманай туманларида бўлиб ўтадиган семинар-тренинг ана шундай номланди.

Мазкур тадбир БМТ нинг “Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик фондини ташкил қилиш орқали Орол фожиасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш” Қўшма дастурини амалга ошириш доирасида Таълим, Фан ва Маданият масалалари бўйича (ЮНЕСКО) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси ташаббуси билан бўлиб ўтади.

Қишлоқ хўжалиги аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иш ўринларини яратишда кенг имкониятлар очиб мамлакат ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Бироқ айни вақтда иқтисодиётнинг ушбу сохаси табиий ресурслар – ер ва сувнинг аҳамиятли улушини истеъмол қилади, ҳимояга муҳтож, йилдан-йилга заифлашиб бораётган атроф-муҳит билан ўзаро зич ҳаракатланади. Қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, атроф-муҳитга салбий таъсирни қисқартириш инсон, шу жумладан, Орол ҳалокати доирасидаги минтақалар аҳолиси  хавфсизлигининг асоси ҳисобланади.

Режага кўра, тадбир доирасида маҳаллий ва халқаро экспертларнинг тадқиқотлари натижасида олинган иқлим ўзгариши шароитида барқарор қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига оид тизимлари тўғрисидаги билимлар Қорақалпоғистон Республикаси мақсадли туманларида маҳаллий ҳамжамият вакилларига кенг тушунтирилиб, мослаштириш чора-тадбирларини амалиётда қўллаш учун ва экологик, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида берилади.

Тренингнинг асосий мақсади ёш фермерлар, Ёшлар иттиқофи, қишлоқ маъмурияти вакиллари, аграр коллеж ўқитувчиларининг қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш ва инсон хавфсизлиги масалаларида хабардорлигини ошириш ҳисобланади. Икки кунлик тренинг давомида инсон хавфсизлиги концепцияси, экологик, энергетик ва озиқ-овқат хавфсизлиги, ер ва сувдан самарали фойдаланиш амалиёти каби мавзулар ёритилади. Сув ресурсларининг ўсиб бораётган танқислиги ва мамлакат қишлоқ хўжалигида ер ресурслари ҳолатининг ёмонлашувини инобатга олган ҳолда тренинг иштирокчиларига имкони борича келгусида ер ва сувдан фойдаланиш амалиётида ресурсларни тежаб-тергаб фойдаланиш технологияларини жорий қилиш, агро-экотизимни реабилитациялаш учун мажмуавий ёндошувни амалга ошириш юзасидан маълумотлар тақдим этилади.

Тренингда минтақада инсон хавфсизлигини таъминлаш учун иқтисодий бўлганидай, экологик фойда ва чиқим ўртасидаги балансни излашни кўзда тутадиган қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга катта эътибор қаратилади.

 

Иштирок этишга қизиқиш билдирганлар учун маълумот:

 

- Тўрткўл, Шамуродов Рустам, ҳокимнинг биринчи ўринбосари, телефон:  97 3538141. Тадбирнинг ўтказилиш жойи – туман Банк коллежи

- Беруний, Шеримбетов Хожимурод, Фермерлар кенгаши раиси, телефон: 97 2207429. Манзил - Ахборот-ресурс маркази

- Элликқалъа, Шеримбетов Илхом, Агропром бошлиғининг ўринбосари, телефон: 97 3532101. Қишлоқ хўжалиги коллежи

(раҳбар ўринбосари) Аҳмаджон, телефон: 94 5934750

Манба: Makan.uz

 

Бўлимлар