Амударёда Олий суд раиси ўринбосари сайёр қабул ўтказди

Жорий йилнинг 7 август куни Амударё тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Песпубликаси Олий Суди раиси ўринбосари бошчилигида ўтказилган сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақида "amunews.uz" хабар берди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Pеспубликаси Олий суди раиси ўринбосари Баҳодир Деҳқонов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши раиси Соғиндиқ Турманов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси жиноят, фуқаролик ишлари, иқтисодий, маъмурий суди судьялари, туман ҳокими Султонбой Йўлдошев ҳамда ҳоким ўринбосарлари, жамоат ташкилотлар, давлат ва маъмурий органлар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Pеспубликаси Олий суди раиси ўринбосари Б.Деҳқонов Президентимиз томонидан суд-ҳуқуқ соҳасига киритилаётган ўзгартиришлар, халқ учун яратилаётган имкониятлар, суд жараёнида қўлланилаётган ахборот-технология воситаларининг  афзалликлари ва бошқалар ҳақида сўзлади. Шунингдек, халқ орасида ўтказилаётган очиқ, сайёр судларнинг аҳамияти, таъсирчанлиги, фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ташкил қилинган маъмурий, иқтисодий, фуқаролик судлари фаолияти борасида алоҳида тўхталиб ўтди ҳамда фуқароларга ҳуқуқ ва бурчлари бўйича батафсил тушунча берди.

Сўнгра туман ҳокими С.Йўлдошев, ҳоким ўринбосари М.Аҳмедова, “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси Б.Олламберганов, туман Давлат хизматлари маркази бошлиғи М.Содиқов, Аёқчи маҳалласи раиси Б.Шомуродовлар сўзга чиқиб, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва халқчил сиёсатнинг ижобий самаралари, жиноятчиликнинг  олди олиниши ҳамда камайишига кўрсатаётган таъсири ҳақида гапирдилар.

Учрашувдан сўнг, сайёр қабул ўтказилиб, 20 нафар фуқаронинг суд масалалари бўйича мурожаатлари тингланди ва уларга судларга мурожаат қилиш тартиби тушунтирилиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

 

Бўлимлар