Элликқалъада 1-сектор сайёр қабул ўтказди

Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, муаммоларга тезкор ва самарали ечим топишнинг замонавий механизми йўлга қўйилгани одамларнинг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлаб, ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда. Шу муносабат билан 8-август куни  туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Авезовнинг  навбатдаги сайёр қабули «Гулистон» овулида бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Элликқалъа туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Раззақова, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда қатор корхона-ташкилот муассаса раҳбарлари иштирок этди.

Элликқалъада 1-сектор сайёр қабул ўтказди

 

Сайёр қабулда ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, газ ва электр таъминотида мавжуд узилишлар, шунингдек ижтимоий соҳа обьектларини  таъмирлаш, худудда янгидан мактабгача таълим муассасаси қуриш каби муаммолар юзасидан 12 та мурожаат бўлди. Ушбу масалаларнинг 7 таси жойида ҳал қилинди. 5 масала туман ташкилотларига мурожаат қилиш орқали ҳал қилинишига келишилди.

Бўлимлар