Нукус шаҳар прокуратураси: алимент билан боғлиқ мурожаатлар сони анча кўпайган

 

Жорий йилнинг 8 август куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг мажлислар залида Нукус шаҳар прокуратураси томонидан алимент  тўламай юрган шахслар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Нукус шаҳар прокуратурасининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда алимент билан боғлиқ аҳолининг мурожаатлари сони анча кўпайган. Шу боисдан ушбу йиғилиш ташкил қилинди, -дейди  шаҳар прокуратурасининг маъсул ходимларидан бири.

Йиғилишда бугунги кунда ушбу масала юзасидан мурожаат қилган ва алимент тўлашдан бош тортиб юрган шахсларга қонундаги ўзгаришлар ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди. Энг асосийси, ҳар бир алимент тагида вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимояси ва таъминоти ётганлиги айтиб ўтилди.

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

Бўлимлар