Етти ой: ниҳоят, Нукус деҳқон бозори олдидаги тунел қурилишида силжиш кузатилди

Олдин хабар берганимиздек, Нукус деҳқон бозори олдидаги тунелда қайта таъмирлаш ишлари бошланганди. Бунга ҳам роппа-роса 7 ой бўлибди. 
Тунелнинг таъмирлаш ишлари ноқулай об-ҳаво ва бошқа техник сабабларга кўра тўхтаб қолганди. 


Айни пайтга келиб эса қурилиш ишлари олдинга силжиди. Тунелнинг пастки қисмидан чиқаётган сув тўхтатилди. Тунелнинг кириш-чиқиш қисмига қум, шағал тўкилиб бетон ётқизиш ишлари бошланган.

 

Умид қиламизки, яқин орада Нукус деҳқон бозорига келган аҳоли катта йўлдан эмас тунелдан ўта бошлашади.

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

Бўлимлар