Қонликўлда Давлат хизматлари маркази «Обод қишлоқ» худудларига бориб хизмат кўрсатди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 март кунги «Обод қишлоқ» дастури ҳақидаги ПФ-5386-сонли Фармони ва ПҚ-3630-сонли қарорларига мувофиқ, ижтимоий оғир қишлоқлар танлаб олиниб, қишлоқларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва ўларга қўлай шароит яратиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан «Бўстон» овул фуқаролар йиғинида: электр тармоғига уланиши бўйича 1 та, газ тармағига уланиши 2 та, сув ва канализация тизимига уланиши учун 2 та, электрон рақамли имзо сертификатини олиш 43 та, қурилиши якунланган (реконструкция қилинган) объектни фойдаланишга қабул қилиш 1 та, болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш учун ариза 10 та, объектни қайта реконструкция қилишга рухсат бериш 1та, фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимига рўйҳатга олиш 7 та, рўйҳатдан ўтказиш бўйича 1 та мурожаатлар қабул қилинди, дея хабар бермоқда Kanews.uz.

«Бескўпир» овул фуқаролар йиғинида: электр тармоғига уланиши бўйича 5 та, газ тармағига уланиши 2 та, сув ва канализация тизимига уланиши учун 1 та, электрон рақамли имзо сертификатини олиш 33 та, қурилиши якунланган (реконструкция қилинган) объектни фойдаланишга қабул қилиш 5 та, объектни қайта реконструкция қилишга рухсат бериш 1 та, фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимига рўйҳатга олиш 7 та, рўйҳатдан ўтказиш бўйича 1 та, судланганлик (судланмаганлик) тўғрисида маълумотнома бериш 2 та, ўз бошимчалик билан қурилган бинога мулк ҳуқуқини олиш учун 1 та мурожаатлар қабул қилинди.

Шунинг билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг тадбиркорлик субъектларига, жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш ҳақидаги фармони, қарорлари асосида 12 марта ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилиб, давлат хизматлари турлари бўйича 1658 дона буклетлар тарқатилди ҳамда 411 та уйларга бориб, хонодон аҳволи урганилди, 354 нафар хонодонлар фуқароларига маслаҳатлар берилди.

Бўлимлар