Қорақалпоғистондаги қайси мактабларда шахмат дасрлари ўтилади? (Расмий рўйхат)

Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарорига мувофиқ мажбурий мактаб дастурлари доирасида 150 та мактабда тажриба тариқасида шахматга ўқитиш ташкил қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Халқ таълими вазирлиги тажриба тариқасида шахматга ўқитиш ташкил қилинадиган мактаблар рўйхатини эълон қилди, дея ёзмоқда "Kun.uz" нашри.

Рўйхатга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг қуйидаги мактабларида шахмат алоҳида дарс сифатида ўтилади:

1.            Кегайли тумани, 25-умумтаълим мактаби  

2.            Қўнғирот тумани, 36-умумтаълим мактаби

3.            Тахиатош тумани, 3-умумтаълим мактаби

4.            Тўрткўл тумани, 95-умумтаълим мактаби

5.            Хўжайли тумани, 71-умумтаълим мактаби

6.            Шуманай  тумани, 7-умумтаълим мактаби

7.            Элликқалъа тумани, 61-умумтаълим мактаби

Бўлимлар