Нукусда 4 та сектор раҳбарлари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Шу йилнинг 10 август куни Нукус шаҳaр ҳокимияти биносида Нукус шаҳрининг 4 та сектор раҳбарлари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказишди.

Мулоқотга 60 дан ортиқ тадбиркорлар келишди ва сектор раҳбарларидан ўзларини қийнаётган муаммолар тўғрисидаги саволларга жавоб олишди.

Очиқ мулоқот натижасида 2 та тадбиркорга ер ўрни, 6 та тадбиркорга кредит маблағларини ажратиш бўйича топшириқлар берилди. 


 Эслатиб ўтамиз, ҳафтанинг ҳар жума куни соат 18:00 да Нукус шаҳрининг 4 та сектор раҳбарлари Нукус шаҳар ҳокимлиги биносида очиқ мулоқот ташкил қилади.

Нукус шаҳар прокурори Р.Т.Халмуратов билан ҳамкорликда тайёрланди.

Фото: Искандар Юсупов
Матн: Шуҳрат Саидаҳмадов

 

Бўлимлар