Online: ҚҚДУ журналистика бакалавр таълим йўналишининг сиртқи бўлими учун ижодий имтиҳонлар бошланди

2018-2019 ўқув йили учун Журналистика бакалавр таълим йўналиши бўйича сиртқи бўлимга қабул амалга оширилди.

Қабул режаси 25 ўрин бўлиб, шундан, 15 и қорақалпоқ, 10 нафари ўзбек гуруҳи учун ажратилган.

Қабул комиссияси берган маълумотларга кўра сиртқи бўлимга жами 80 нафар абитуриент шундан, 41 и қорақалпоқ, 39 и ўзбек гуруҳи учун ҳужжат топширган.

Журналистика учун икки босқичли ижодий (касбий) имтихонлар ўтказилиши назарда тутилган. Биринчи босқич - суҳбат, иккинчиси – ёзма иши ҳисобланади.

Ҳозирда тажрибали журналистлардан таркиб топган комиссия аъзолари талабаликка номзодлар билан суҳбатлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёшма шаклдаги ижодий имтихонлар 13 август куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, жорий ўқув йили учун Қорақалпоқ давлат университетига жами 10 та таълим йўналиши бўйича 400 нафар талаба сиртқи бўлимга қабул қилиниши режалаштирилган. Сиртқи бўлимга жами 2976 абитуриент ҳужжат топширган.

 

ҚҚДУ Матбуот хизмати

Бўлимлар