Тўрткўлда биринчи гидропоника услубидаги иссиқхона қурилиши ишлари бошланди

2018 йил 10 август куни Тўрткўл туманида “Тўрткўл кунжути” МЧЖ томонидан гидропоника услубида исиқхона қуриш ишлари бошланди Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Ерниязов Муса Тажеддинович, туман ҳокими Худайбергенов Неъматулла Маткаримович ва унинг ўринбосарлари ҳамда тумандаги мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этиб мазкур йирик лойиҳанинг қурилиш ишларига мажозий маънода таъмал тошини қўйиб бердилар. Бу ҳақида туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Мазкур иссиқхона “Асака” АТБ томонидан ажратилган 915 минг АҚШ доллари миқдоридаги ва ташаббускор “Тўрткўл кунжути” МЧЖнинг 1 млрд 400 миллион сўм миқдоридаги маблағи ҳисобига қурилиши белгиланган.

   Ушбу иссиқхона 2 гектар жойга қурилиши мўлжалланган бўлиб жорий йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилади. Иссиқхона ишга тушиши натижасида 15 та янги иш ўрни яратилади ва йилига 400 тонна маҳсулот олишга эришилади. 

Шундан 260 тонна маҳсулот экспортга йўналтирилиб, 140 тонна маҳсулот ички бозорни  таъминлайди.

Бўлимлар