Шарёр Жумабеков талабчан ва жонкуяр мураббий

Нукуслик Шарёр Жумабеков талабчан ва жонкуяр мураббийлардан. 

У спортдаги фаолияти давомида футбол бўйича Қорақалпоғистон терма жамоаси таркибида ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган.

2005 йилдан буён Нукус олимпия захиралари коллежида, 2014 йилдан эса Нукус спорт коллежида ёшларга футболдан маҳорат сирларини ўргатиб келмоқда. Техник ва тактик машғулотлар жараёнида ёшларда ишонч ва қатъиятни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратади.

Шогирдларидан иборат коллеж жамоаси футбол бўйича ўтказилаётган мамалакат чемпионатлари, “Камолот” кубоги”, “Баркамол авлод” спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар