Кегайлидан Нукусга эгасини излаб келган Багира ёхуд Қорақалпоқ"Ҳатикоси" эгасини кутиб турмайди, эгасини излаб боради!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳузуридаги "Ёш репортёрлар" клуби аъзолари ўз блогларини очишганди. Ана шу блогерлар сафига бугун яна бир ёш блогер Бекамурат Сейтмуратов ҳам қўшилди. У Кегайлидан Нукусга эгаси излаб келган Багира лақабли ит ҳақида ёзди. Қуйида ана шу блогпостни ўқишингиз мумкин. 

Бугун эрталаб мен ғаройиб воқеанинг гувоҳига бўлдим. 
Багира лақабли ит Кегайли тумани "Халқабад" посёлкасидан Нукус шаҳрига 29 км масофани босиб эгасини излаб келибди. 
Менинг Жасур деган қўшним бор. 2 кун аввал унинг Мусабек исимли укаси Кегайли туманидан ёзги татил ўтказиш учун Нукусга  келибди. Мусабекнинг икки йилдан буён парвариш қилип келётган Багира лақабли ити бор.  
Бугун эрталаб Жасурнинг  акаси Ислам Багирани бензин қуйиш шаҳобчаси атрофида кўриб қолипти. Ислам Багирани машинасига ўтқазиб уйига олиб келганида Мусабек ҳаратдан қотиб қолди. 

П/С: Бир қарашда жуда оддий, жўн воқеа гувоҳи бўлибман, Лекин чуқурроқ мулоҳаза қилиб кўрсам, Багира баъзи бир инсон қиёфасидаги дўстлардан афзал экан.
Ҳаётда шундай ҳолатлар бўладики, ўз туғушганинг ҳам сени ташлаб кетади. Баъзи бир инсонлар шу Багирачалик ҳам бўла олишмайди.
Багирани  кўриб Япониядаги эгасини кутаётган Ҳатико эсимга тушиб кетди. 
Тўғри, Ҳатико вокзалда эгасининг келишини миқ этмай кутган. Бизни "Ҳатико" эса эгасини кутиб ўтирмаган. Уни ўзи излаб борган. Мана шу мени таъсирлантирган ҳолат бўлди.
Мен баъзилардек жуда катта муаммони кўтара оламагандирман. Лекин шу воqеа орқали инсонийлик учун муҳим нарсани топдим.   
Қисқаси, Қорақалпоқ Хатикоси эгасини кутиб турмайди, эгасини излаб боради! Биз ҳам яқинларимизни йўқлаб турайлик!

Бўлимлар