Давлат хизматлари маркази орқали Тошкент давлат юридик университетига ҳужжат топширган амударёлик абитуриентлар талаба бўлишди

Жорий ўқув йилида Давлат хизматлари маркази орқали абитуриентлар ҳужжатларини масофадан туриб топшириш имконига эга бўлган эди. Амударё тумани Давлат хизматлари марказида ушбу қулайликдан 3 нафар абитуриент фойдаланаган эди. Бугун уларнинг иккитаси талабалар сафига қабул қилинди. Қуйида ана шу талабаларнинг сайтимизга ёзган номаларини ўқишингиз мумкин:

Амударё тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари махаллаларимизда ўтказган тарғибот-ташвиқот ишлари, ОАВлари орқали берган эълонларида, эндиликда Тошкент Давлат Юридик университетига ҳужжат топшириш Давлат хизматлари маркази томонидан амалга оширилишини маълум қилишди. Бу биз учун муҳим янгилик бўлди.

Биз бу янгиликни эшитгандан сўнг хужжатларимизни олиб, марказ ходимларига учрадик. Абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиб олишга масъул Худайбергенова Нафиса Камалбоевна «abitur.uz» сайтига тезкорлик билан маълумотларимизни киритиб, ариза қабул қилганлик тўғрисидаги ҳужжатларимиздан бир нусха бериб, 29-31 июлга қадар Университетга бориб, имтиҳонга кириш варақасини олишимиз зарурлигини айтди.

Бизга талаба бўлиш бахти насиб этди. Энг қимматли вақтимизни тежаб ҳамда шу тежалган вақт ичида ўқишга тайёргарлик кўрганимиз учун биз ҳам талаба бўлдик.

Биз – ёшларга шундай имкониятлар яратиб берган муҳтарам Президентимизга, Давлат хизматлари Агентлиги ҳамда туман Давлат хизматлари марказига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.  

Ойбек Мухторов, Шоҳруҳ Жумабоев, Тошкент Давлат Юридик университети талабалари.

Бўлимлар