Нукусдаги "Duel"да ким ғалаба қозонди? (фото)

11 август куни "ZO'R TV"нинг Қорақалпоғистондаги навбатдаги лойиҳаси "Duel" кўрсатуви Нукус шаҳридаги Амфитеатрда суратга олинди. 
Унда Қорақалпоғистоннинг таниқли санъаткорлари Бахадир Разимбетов ва Байрам Пердебаев ўзаро "дуел" га киришди.


Санъаткорларнинг чиқишларини Амфитеатрга келган мухлислар баҳолаб боришди.

Дастур якуни бўйича "Duel" кўрсатуви бошловчиси Аҳрор Қўшматов ғолибни аниқлай олмади. Сабаби мухлислар ҳар иккала қўшиқчига бирдай қарсак чалдилар. 

Қуйида ана шу жараёндан олинган энг сара расмларни томоша қилишингиз мумкин:

Фото: Бекмурат Сейтмуратов

Матн: Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар