Эртага Қорақалпоқ давлат университетининг сиртқи бўлимга кириш имтиҳонлари бошланади

17 август куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг сиртқи бўлимига кириш имтиҳонлари бошланади.

Тест синовлари 17-18 август кунлари Нукус олимпия захиралари коллежи  ҳамда Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус спорт мактабида 2 сменада ўтказилиши режалаштирилган.

2018-2019 ўқув йили учун университетнинг сиртқи бўлимига 10та таълим йўналиши бўйича ҳужжатлар қабул қилинди.

17 август куни қуйидаги 7та таълим йўналиши бўйича тест синовлари бўлиб ўтади.

5230900 - Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича);

5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича);

5140100 - Биология (турлар бўйича);

5120300 – Тарих (давлатлар ва минтақалар бўйича);

5630100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар бўйича);

5311500 – Геодезия, картография ва кадастр (тармоқлар бўйича);

5220100 – Журналистика (фаолият турлари бўйича);

Эслатиб ўтамиз, 2 таълим йўналиши яъни, филология ва тилларни ўқитиш: қорақалпоқ тили ва филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тилидан  имтиҳон 18 август куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Жисмоний маданият таълим йўналиши бўйича талабалар ижодий (касбий) имтиҳон асосида қабул қилиши белгиланган.

 

 Қорақалпоқ давлат университети Матбуот хизмати

Бўлимлар