Тунги рейд: нишон "Дўстлик" канали бўйи

Шу кунларда Нукус шаҳар прокуратураси, Нукус шаҳар ИИБ ва Ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар кенгаши томонидан Нукус шаҳри ҳудудида тунги рейдлар ўказилмоқда.

Рейдлар давомида Нукусдаги кафе, ресторан, интернет клуб ва турли хил кўнгилочар жойларда 18 ёшга тўлмаган ёшлар назоратга олинмоқда. 


Ушбу рейдлар давомида “Дўстлик" канали бўйида жойлашган “Roller klub”ида 3 та вояга етмаган ёш, "Karaoke klubi"да эса 6 нафар вояга етмаган ёшлар тунда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларсиз юрганлиги аниқланган ва уларга тушинириш ишлари олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, тунги рейдлар ҳали ҳам давом этмоқда!

 

Бўлимлар