Нукусда 55 метр баландликдаги давлат байроқларини ўрнатиш ишлари якунланяпти

Нукусдаги  И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи қаршида,  Ажиниёз шоир ҳайкали ёнида 55 метрлик  Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари ҳилпираб турадиган мажмуа қурилаётганилиги ҳақида олдин ҳам хабар бериб ўтган эдик

КРуз.уз сайти ушбу обектдаги қурилиш ишлари билан танишди. Ҳозирча, 9х6 метрлик байроқлар ҳилпираб туришини таъминловчи таг ва банд қисми ўрнатиб бўлинган.  Энди байроқларни ўрнатиш ва мажмуа атрофини кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилади.
Катта эҳтимол билан байроқлар Мустақиллик байрами арафасида ҳилпирай бошлаши мумкин. Эслатиб ўтамиз, 16 август куни И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи олдида "I love Nukus" ёзуви барпо этилганди.

Матн: Шуҳрат Саидаҳмад
Фото: Искандар Юсупов

Бўлимлар