Нукуслик ёш тадбиркор:- бир ярим ойдан бери ҳал бўлмаган муаммо 15 дақиқада ҳал бўлди

Президент раҳбарлигида жорий йилнинг  5 июнь куни  ўтказилган видеоселектор мажлисида мамлакатимизда  қурилиш материаллари  ишлаб чиқариш хажмини ошириш  ва қурилиш материаллари нархларини барқарорлаштириш масаласи танқидий муҳокама қилинган эди.

Кун тартибидаги масала бўйича берилган ҳисоботлар ва билдирилган таклифлар инобатга олиниб, мажлисда иштирок этган вазирлик ва идоралар раҳбарларига  тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. 

Мазкур топшириқ ва кўрсатмалар ижросини Нукус шаҳри мисолида кўришимиз мумкин. 

Ҳозирги кунда Қорақалпоғистонда катта қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Шу жиҳатдан Қорақалпоғистонда қурилиш материалларига бўлган талаб жуда юқори. Уларни ишлаб чиқарувчи  маҳаллий тадбиркорлар эса камчиликни ташкил қилади.

Яқинда нукуслик ёш тадбиркор Асқарбек Артиков 52 хилдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи "Нукус лак-бўёқлари" МЧЖ ни очди. Корхона Нукус шаҳрида жойлашган. 20 одам мунтазам иш билан таъминланган. Аммо корхона фаолиятига тўсқинлик қилаётган бир муаммо бор эди. Бу корхона биносининг электр энергиясига уланиши мумаммоси эди. 


"- Корхонамиз очилганига бир ярим ой бўлди.  Шу вақт давомида қоқмаган эшигим қолмади. Корхонамиз ишлар, аммо электр энергияси кучи етмас эди. Алоҳида трансформатор ўрнатиш учун тегишли жойлардан рухсат олиш жуда кўп вақти олаётганди. Нукус шаҳар прокуратураси томонидан ҳар ҳафта ташқил қилинаётган учрашувга бордим ва мени қийнаётган масалани айтдим. Бир ярим ойдан бери ҳал бўлмаган муаммо 15 дақиқада ҳал бўлди: корхонамиз учун алоҳида трансформатор тортишга рухсат олдик. Ҳозир ҳеч қандай электр энергиясининг пасайиб кетишидан хавфсирамай ишлаяпмиз. Биз корхонани ташкил қилишда бино ажратилиши юзасидан ҳам Нукус шаҳар прокуратурасига мурожаат қилгандик. Кўриб турганигиздек, иккита муммомиз ҳам ижобий ҳал қилинди. Энди енг шимариб ишласак бўлди, - дейди Нукус лак-бўёқлари" МЧЖ раҳбари  А.Артиков

 

Биз корхона фаолияти билан яқиндан танишдик. Бу ҳақида кейинроқ яна тўхталиб ўтамиз.

Матн: Шуҳрат Саидаҳмад   
Фото: Искандар Юсупов

 

Бўлимлар