Оролбўйи минтақаси болалари учун ихтисослаштирилган 120 ўринлик мактабгача таълим муассасаси ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Оролбўйи минтақаси болалари учун реабилитация марказига эга бўлган ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Ҳужжат билан Оролбўйи минтақаси болалари учун реабилитация марказига эга бўлган ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш бўйича синов лойиҳасини амалга оширишга розилик берилди, дея ёзмоқда Kun.uz' нашри.

Ташкил этилаётган реабилитация марказига эга бўлган ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг асосий йўналиши этиб жисмоний ёки ақлий ривожланишда турли бузилишларга эга болаларга мактабгача таълимни олишда мақсадли ёрдам кўрсатиш, уларни реабилитация қилиш ва когнитив имкониятларига мувофиқ соғломлаштириш.

Ҳужжат билан реабилитация марказига эга бўлган ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг васийлик кенгаши ташкил этилди. 

Объект қурилиши учун Нукус шаҳридаги “Нур” МФЙ ҳудудидан ер участкаси ажратилади. Қайд этилишича, ихтисослаштирилган муассаса 120 ўринга мўлжалланган бўлади.

Объект 2018 йилнинг 1 декабрь кунига қадар қуриб битказилади ва фойдаланишга топширилади.

Бўлимлар