Тўрткўлда 23 нафар имконияти чекланган инсонларга ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Тўрткўл туманида имконияти чекланган, меҳр ва эътиборга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг ҳолидан хабар олиниб, тумандаги 23 нафар ногиронларга ногиронлик аравачалари ҳамда совғалар топширилди, дея ёзмоқда туман ҳокимлиги.

Ушбу тадбирда 4 та сектор раҳбарлари ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла фаоллари, оммавий ахборот васиталари вакиллари иштирок этишди. Ногиронлик аравачалари билан тақдирларганлар ўз навбатида Давлатимиз томонидан берилаётган эътибор учун чуқур миннатдорчилик билдирдилар.

Бўлимлар