Mehrtilsimi.uz - меҳр тилсими калити Сизда... Ишонмасангиз, ўқиб кўринг!

Ассалом-у алайкум, яхши инсонлар! Яқинлашиб келаёган Ҳайит айёмлари қутлуғ бўлсин! 
Хабарингиз бор, яқинда Қорақалпоғистонда ўз йўналиши бўйича Ўзбекистонда ягона бўлган Mehrtilsimi.uz сайти очилганди

Ҳозирги вақтда сайтда Қорақалпоғистон Республикаси ва бутун Ўзбекистон бўйича имконияти чекланган аммо қалби шижоатга тўла, қўлида ҳунари бор инсонлар ҳақида мақолалар мавжуд.

Авваллари,  меҳр-мурувват десак фақат меҳрибонлик уйлари, қариялар уйларини, улардан бориб хабар олишни тушунардик. Тўғри, улар меҳрга муҳтож, доим уларнинг ҳолидан хабар олинади. Бундай ташкилотлар анчани ҳам ташкил қилади.  Аммо чекка ҳудудлардаги ногирон, имконияти чекланган инсонлар ҳақида ким биларди? Ким уларни олиб чиқарди? Ҳеч ким! «Mehrtilsimi.uz» аҳолининг мана шу қатлами билан бизни боғлаб турувчи кўприк саналади.

Сайт муаллифи Саламат Авезов ҳам имконияти чеканлаглигига қарамасдан, II-гуруҳ ногирони бўлишига қарамасдан мана шу лойиҳани олиб чиқмоқда. (Бундай ишлар тўрт мужаси соғ инсонларнинг қўлидан келмай турган ватқда)

Афсуски, Саламатнинг сайтни маълумотлар билан бойитиб бориши учун, истаса ҳам имконияти чекланган. 


Биласизми, биз унга ёрдам беришимиз мумкин: маҳаллангиздаги, кўчангиздаги ёки қўшнингиз бўладими, яқин танишингиз бўладими меҳрга муҳтож, имконияти чекланган инсон бўлса, бизга хабар беринг!

Хўш, бундай қилиб нимага эришаман, менга нима фойда деган "аччиқ савол"га ҳам жавоб берамиз:

Биринчидан, Сиз берган маълумот  асосида тайёрланган мақола камида иккита Mehrtilsimi.uz ва KRuz.uz сайтларида исм-шарифингиз билан чиқади.

Иккинчидан, Сиз берган маълумот асосида чекка ҳудуддаги қайсидир инсонга меҳр кўрсатилади. Сиз кимнингдир ҳаётини ижобий томонга ўзгартиришга туртки бўласиз. 

Учинчидан, баъзан кўнгил ҳаловат излайди... Ўтган умрингизга қараб, баъзан кўнглингиз ҳижил бўлади. Биласизми. бу нимадан? Яхшилик қилмасликдан.
 Бу ўзингизга эмас, кўнглингизга топшириқ - ўзимга эмас, кўнглимга ҳаловат деб қабул қилинг.  Ахир, чиндан ҳам шундай-да...

Тўртинчидан,  муборак кунлар, Ҳайит айёми яқин. Шундай кунларда савоб амалларини қилган бўласиз.

Кўп ақлли гап айтмоқчи эмасман. Ўзимизни селфи қилиб, PR қилишни бироз камайтириб, қўлимиздан келадиган яхшиликни қилайлик демоқчиман халос!

Ишонаман , Сиз бунга қодирсиз! Сабаби Сиз яхши инсонсиз!

Биз билан боғланиш: Телеграм манзил +998 90 5770761 

Саламат Авезовнинг электрон шаклдаги нутқи:

«Ҳаётда жуда кўп йиқилдим, жуда кўп. Аммо ҳар сафар туравердим!»

«Сайтни очишда қийинчилик бўлгани йўқ. Нима учун, биласизми? Кўнглимда эзгулик, ўзимда ҳаракат бор эди. Бу мени ҳаётий формулам.»

«Дадам менинг – қўлим, дадам менинг – оёғим, дадам менинг – кўзим! Улар бўлмаганда бу сайтни очолмас эдим.»

  Шуҳрат Саидаҳмад тайёрлади

 

Бўлимлар