Фото: Қорақалпоғистонлик божхоначилар иккита ҳуқуқбузарликни фош этди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда йўловчи поездларда кўп миқдорда товар моддий бойликларини республикамиз ҳудудига олиб кирилишини олдини олиш борасида тадбирлар ўтказилмоқда. 

648-сонли Бейнеў-Нукус йўналишидаги йўловчи поезди божхона кўригидан ўтказилганида фуқаро Ж.Суюнханов ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 10 млн. 924 минг  сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини республика ҳудудига мазкур поезд вагонларида йўловчи сифатида келаётган фуқароларга тарқатиш орқали яширин равишда олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Фото: Қорақалпоғистонлик божхоначилар иккита ҳуқуқбузарликни фош этди

 

Шунингдек, Тўрткўл тумани ҳудудида чет давлатдан ноқонуний равишда олиб келинган товар моддий бойликларни хонадонларда яширин равишда ЯМА ташкил қилган ҳолда сақланишини аниқлаш борасида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Б.Уруновнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 27 млн. 521 минг сўмлик тиш даволашда фойдаланиладиган тиббиёт воситаларини ноқонуний равишда сақлаб қўйганлиги аниқланди.

Фото: Қорақалпоғистонлик божхоначилар иккита ҳуқуқбузарликни фош этди

 

Фото: Қорақалпоғистонлик божхоначилар иккита ҳуқуқбузарликни фош этди

 

Фото: Қорақалпоғистонлик божхоначилар иккита ҳуқуқбузарликни фош этди

 

Ҳуқуқбузарларга нисбатан суд томонидан тегишли жазо чоралари қўлланилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббиёт воситалари давлат фойдасига ўтказилди.

 

Женисбай Сапарбаев

Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси,

Жамоатчилик ва ОАВ билан

алоқалар гуруҳи катта инспектори                  

Бўлимлар