Амударёда 2 нафар тадбиркорнинг 3 та муаммоси туман прокуратураси томонидан ижобий хал қилинди

Амударё тумани прокуратураси ташаббуси билан туманда фаолият юритаётган ҳамда бугунги кунда ҳаракатсиз турган тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда тадбиркорларнинг фаолият юритишига тўсқинлик қилаётган муаммолари муҳокама қилиниб, уларни бартараф қилиш юзасидан вазифалар белгиланди. Тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда 2 нафар тадбиркорнинг 3 та муаммоси ҳал қилинди. Бу ҳақда туман прокуратураси маълум қилмоқда.

Жумладан, якка тартибдаги тадбиркор Казаков Рустамга кредит олиш учун гаров муаммоси ҳал қилиниб, кредит ажратиш учун АТ "Микрокредитбанк" Манғит филиалига йўналтирилди шунингдек, "Жайхун Фазила" оилавий корхонасининг электр энергияси тармоғи кабелларини ўзгартириш ва ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, туман электр тармоқлари  корхонаси ҳамда сув тармоқлари корхонасига вазифалар юклатилиб, муаммолари жойида ҳал қилинди.

Туманда бундай учрашувлар ўтказиш давом этмоқда.

Бўлимлар