Нукусда чиқиндиларни ёқиб, қаровсиз қолдириш оқибатида машина ва омбор ёниб кетди

Аввал KRuz.uz' нинг расмий телеграм канали орқали 16 августь куни Нукус шаҳрининг "Гишт заводи" тарафда ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Қорақалпоғисрон Республикаси ИИВ ЁХБ катта мухандиси капитан Жанаберген Пиржанов бизга расмий маълумот берди.
 16 августь куни соат 11:50 лар чамасида Нукус шахри Қизкетган гузарида жойлашган “Сантехгазмонтаж” МЧЖ қарашли омборхонасинининг ички девор қопламаси (омборхонанинг ички ва ташқи деворлари  сэндвич панель ва том бостирмаси темир туникидан қопланган) 432 кв.м. майдонда ҳамда унинг ичида турган “Газ-53” русумли давлат рақами 95 013 ЖАА бўлган автомобили ёнган.

 Ёнғин соат 12:07 да ўраб олинган ва 12:47 да ўчирилган. 
Ёнғиннинг тахминий сабаби сифатида чиқиндиларни ёқиб, қаровсиз қолдириш дейилмоқда. Ёнғинга 5 та ўт учириш экипажлари жалб этилган.

Қорақалпоғисрон Республикаси ИИВ ЁХБ маълумоти асосида Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

 

Бўлимлар