Абдулла Арипов шифохонага ётқизилди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов йўл-транспорт ҳодисасига учради. У енгил тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

19 август куни кечқурун Ўзбекистон бош вазири Адулла Арипов Бекободдан Тошкентга келаётган йўлда йўл-транспорт ҳодисасига учради, дея хабар қилди «Газета.uz

Ҳукумат раҳбари хизмат машинасида бўлган. У енгил тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган, унинг саломатлигига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ, дея таъкидлади ахборот манбаси.

ЙТҲда бош вазир билан битта машинада бўлган яна бир киши ҳам жароҳатланган.

Бўлимлар