Чимбой туманида бу йил 10290 фуқарога биометрик паспорт берилди

Чимбой тумани ИИБ Паспорт бўлинмаси томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 10290 фуқарога биометрик паспорт расмийлаштириб берилди. Бу ҳақда "Тинишлиқ сақшиси" газетаси хабар бермоқда.

"Паспорт-Виза" режими бўйича текшириш борасида, тегишли қоидаларни бузиб яшаётган 79 фуқаро аниқланиб, шулардан 26 млн. 48 минг сўм миқдорида жарима ўндирилди. Шунингдек ўтган давр мобайнида 3452 фуқаро ҳисобга олиниб, 601 фуқаро ҳисобдан чиқарилди.

МДҲга аъзо давлатлардан келган 292 фуқаро вақтинча ҳисобга олиниб, 119 фуқаро бошқа республикаларга ҳисобдан чиқарилди.

Бўлимлар