Қонликўлдан яна бир янгилик! Энди туманда катта шахмат майдончаси пайдо бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 август кунги «Ўзбекистонда шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, шахмат моҳирлари, тренерларини етиштириш, шахмат клублари, умумтаълим мактабларида шахмат синфларини нинг ташкил қилиш ҳамда шахматнинг ёш тоифалари бўйича янада ривожлантириш белгиланган эди.

Ушбу йўналишдаги ишларнинг талаби даражасида ташкил қилиш, халқни асосан ёшларни спортнинг бу турига қизиқувчанглигини янада ошириш мақсадида, Конликўл тумани «Бахтли» халқнинг маданий дам олиш марказида шахмат майдончаси фойдаланишга топширилди.

Бу майдонча ёшлар ўртасида шахматни оммалашишига, ёшларнинг бўш вақтларини фойдали ўтказиш билан бирга математик ўйлаш солаҳиятининг ўсишига, шахмат мутаҳассисларининг сонининг ортишига асос бўлишига ишонамиз.

Бундай шахмат майдончалари дунё юзининг кўплаган шаҳарларида ўрнатилган.

Бўлимлар