Мўйноққа бир кунда 2 та хорижий давлатдан 15 та JEEP'да сайёҳлар келди

Бугун сайтимизнинг ижтимоий тармоқлари орқали Қорақалпоғистоннинг энг олис ҳудуди, Мўйноқ туманидага  сафар қилаётганимиз ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Нукус шаҳридан ҳисоблаганда 3 соатлик йўлни ортда қолдириб Мўйноқ туманида етиб келдик. Келишимиз билан  ажойиб воқеанинг гувоҳи бўлдик. Мўйноққа 2 та хорижий давлатдан 15 та JEEPда сайёҳлар келаётган экан. Бири Жанубий Кореялик талабалар бўлса, иккинчиси германиялик туристлар эди. 


Хорижий меҳмонларни туман ҳокимининг шахсан ўзи, С. Данияров кутиб олди. 
Меҳмонларни туман ҳокимининг ўзи Мўйноқнинг диққатга сазовор жойлари билан таништирди.


Сайёҳлар билан дастлабки манзилимиз янги очилган Мўйноқ экология музейи бўлди.
Кореялик ва германиялик сайёҳлар қатори биз ҳам музейни кўриб ҳайратга тушдик.


Қуйида ана шу музейга фото-саёҳат қилишингиз мумкин:

 

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.
Муаллифнинг тасвирга олган расмлари.

Давоми бор...

Бўлимлар