Нукусдаги Амфитеатр ва Жоъме масжидида шартли равишда бир вақтда ёнғин ҳосил қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида шартли равишда бир вақтнинг ўзида ёнғин ҳосил қилиниб бошқарма бошлиғи босшилигида Қизил қор режаси бўйича ёнғин ўчириш амалий тактик ўқув машқи ўтказилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда. 

Бу машқни ўтказилишидан асосий мақсад мустақиллигимизни 27 йиллиги байрами ўтказиладиган Нукус шаҳридаги Амфитеатри ва Имом ишоън Муҳаммад жоъме масжидларида шартли равишда бир вақтда ёнғин ҳосил қилиниб ушбу ёнғинларни тез ва самарали ўчиришда биринчи навбатда ёнғин ўчириш тезкор штабини ташкил этиб, ушбу масканларда инсонларни байрам тадбири вақтида кўп бўлишини инобатга олган ҳолда тез эвакуация қилиб ёнғин катта майдонларга тарқалиб кетишини олдини олган ҳолда гарнизонда мавжуд куч ва воситаларни тўғри тақсимлаб ёнғин ўчиришни ташкиллаштириш бўлиб ҳисобланади.   

Шунингдек ҳамкорликдаги хизматлар Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, тез тиббий ёрдам бирлашмаси, электр тармоқлари ва газ тармоқлари хизматлари билан ҳамкорликни яхшилаш бўлиб ҳисобланади. Ушбу ёнғинни ўчиришда жами 8 та ёнғин учириш экипажлари жалб қилинди. 

Бундай машқлар ўтказилиши ўтказиладиган байрам тадбирларини кўнгилдагидай ўтказишда, инсонлар ҳаётини сақлашда ва ёнғинларни тез бартараф қилиш билан биргаликда юз бериши мумкин бўлган ҳар хил кўргилсиз вазиятларни олдини олишда ососий омил бўлиб ҳисоблани.      

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар