Нукуслик ёш тадбиркор: - тикув цехимизда 10 нафар ёш ишлашади. Кредит олиб ишимизни кенгайтирсак, яна 5 та ёшни иш билан таъминлаймиз...

Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан "Ёшлар - кележагимиз" давлат дастури доирасида Қорақалпоғистоннинг туман ва шаҳарларидаги ёш тадбиркорлар ўз фаолиятларни ушбу дастур орқали кенгайтиришмоқчи.

" Фаолиятимизни шу йилнинг май ойида бошладик. Дастлаб ўз маблағларимиз ҳисобидан бошланган тикувчилик цехимизда ҳозирги кунда 10 та ёш иш билан таъминлаган. Яқинда "Ёшлар - келажагимиз" дастурини эшитиб, у бўйича 50 млн сўм кредит олмоқчиман. Бунинг учун барча ҳужжатларим ва бизнес лойиҳам тайёр. Олинган кредитга янги тикув ускунлари ва машиналарини харид қиламан.  Агар режаларим ўхшаб кредит ололсам, яна 5 та ёшни иш билан таъминлайман." -  дейди, Нукусдаги тикув сецининг ёш раҳбари Шермат Бекманов.

Маълумот учун, Нукус шаҳри «Жуўазшы» МФЙ Мажнунтал кўчаси 3 уйда истиқомад қилувчи ёш тадбиркор Бекманов Шермат шу йил якка тадбиркорлик асосида ўзининг тикув цехини очган.  Ҳозирги кунда Шермат Нукус шаҳридаги бир неча корхона ва ташкилотлар билан шартнома тузиб, уларга иш кийимларини етказиб бермоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиби Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар