Нукус учун 50 лойиҳа, 9 млрд 401 млн 800 минг сўм! "Ёшлар - келажагимиз" давлат дастури амалда

Кеча, 23 август куни Нукус шаҳридаги Ёшлар маркази биносида "Ёшлар - келажагимиз" давлат дастурининг 1 босқичи якунлари бўйича Ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар кенгаши томонидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишга "Ёшлар - келажагимиз" давлат дастурининг Нукус шаҳар кенгашига бириктирилган маъсул ходимлар ва лойиҳлари тасдиқланган нукуслик  тадбиркорлар қатнашишди. Ушрашувда давлат дастурининг Нукус шаҳри учун ажратилган кредит миқдори айтиб ўтилди.


Унга кўра,  2018 йил учун Нукус шаҳрига  9 млрд 401 млн 800 минг сўм миқдиродаги 50 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бу лойиҳалар орқали 900 нафар зиёд ёшларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Шундан 20 лойиҳа хизмат кўрсатиш, 30 лойиҳа ишлаб чиқариш соҳасида ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиби Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар